Фанни ўқитишдан мақсад: телекоммуникация тармоқларида қўлланиладиган технологияларнинг турлари, уларнинг тузилиш принциплари, хизматларига қараб уларни танлай билиш, уларни техникасидан самарали фойдаланиш, шунингдек таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажриба даражасини таъминлашдан иборат.

Фаннинг вазифаси: талабаларга мультимедиали алоқа тармоқлари  орқали узатиладиган трафиклар ва уларнинг асосий тавсифлари, алоқа тармоқлари бўйича ахборотни узатувчи, мавжуд бўлган ва келгусидаги технологрияларни амалда тахлил қилиш учун билимини мустаҳкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холатларни ва принципларни, фундаментал тушунчаларни назарий мустаҳкамлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида  ахборот хажмининг ошиб бориши ва турли хизматларнинг юзага келиши, телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган турли сигналларнинг сифат кўрсатгичларини юқори бўлишини, талаб бўйича хизматларни ўз вақтида тақдим этилишини тақазо этади ва бундай мультисервисли  тармоқларда ишлаш учун юқори малакали мутахассислар талаб қилинади. Бу «Кейинги авлод конвергент тармоқлари» фанининг хозирги даврда долзарблигидан ва аҳамияти юқори эканлигини  далолат беради.

Кейинги  авлод конвергент  тармоқларига ўтиш сабаблари,тармоқнинг тузилиш тамойиллари, қўлланиладиган хизматларнинг турларига боғлиқ ҳолда турли сатхларда қўлланиладиган технологияларни танлай билиш, уларни техникасидан самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, тармоқни ривожланиш истиқболларини ўргатишдан иборат.