Фаннинг мақсад ва  вазифалари

 

“Кенг полосали тармоқлар” фани умумий ихтисослик фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, талабалар уни 8 семестрда ўрганишади.

         Фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларга кенг полосали тармоқларда қўлланиладиган турли алоқа воситалари турлари, тузилиши, кенг полосали тармоқларидаги хDSL, FTTx, PON технологиялари кенг полосали тармоқларда фойдаланиладиган протоколар тўғрисида билим ва кўникмаларни шакллантиришдир.

 “Кенг полосали тармоқлар” фанининг бош муҳим вазифаси, талабаларга замонавий юқори тезликли кенг полосали тармоқлар архитетурасини ва дизайнини, Triple-Play хизматлари учун тармоқни лойиҳалаш, кенг полосали тармоқда хизматлар учун сифатли алоқани таъминлаш ва тармоқни ўтказувчанлик қобилиятидан самарали фойдаланишни ўргатишдан иборат.

 

       

Фаннинг долзарблиги: Жамият ривожланиши барча турдаги ахборотларни алмаштириш сифати ва вақтига боғлиқдир, буни амалга ошириш учун глобал ахборотлаштирилган жамияти структурасида Бутун жахон алоқа тармоғи яратилмоқда ва ривожлантирилмоқда. Бунга телекоммуникация тармоқлари асос бўлиб хизмат қилади. Телекоммуникациялар тармоқлари мураккаб техник мажмуа бўлиб, исталган турдаги ахборотларни: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларидан иборатдир. Шунинг учун талабаларга Телекоммуникация тармоқлари ҳақида тўлиқ маълумот бериш тармоқларлар имкониятларидан фойдаланиши учун “Телекоммуникация тармоқлари” фани муҳим аҳамиятга эга.

Фаннинг мазмуни: талабаларга мухандислик ишида зарур бўладиган: узатиш тизимлари ва ахборот тақсимотининг архитектураси, очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг эталон модели (OSI модели), телекоммуникация тармоқларини қуришда қўлланиладиган технологиялар, белгилар бўйича кўп протоколли коммутация (MPLS), NGN тармоғи, АТМ технологияси, кейинги авлод тармоқлари ва мультисервисли тармоқларнинг асосий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари, қурилиш принциплари, замонавий тармоқларда ишлаш қоидаларини ўргатишдан иборат.

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда оптик алоқа тизимларининг тузилиши, иш принципи,  уларда қўлланиладиган таркибий қурилмалар ва элементлар, шунингдек оптик алоқа тизимларидан техник фойдаланиш, ахборотларни узатиш сифати ва хавфсизлигини таъминлашга оид  билимлар, амалий кўникмалар ва малакаларни шакллантириш, шунингдек уларни ушбу тизимларни лойиҳалаш ва тадқиқ қилиш масалаларини муваффақиятли ҳал этишга тайёрлашдан иборат.

Фаннинг вазифаси - оптик алоқа тизимларининг таснифи, магистрал, минтақавий ва маҳаллий толали оптик алоқа тизимларининг ўзига хос хусусиятлари, ёруғлик сигналини оптик толадан фойдаланган ҳолда узатишда кузатиладиган асосий қонуниятлар, оптик каналларни зичлаштириш усуллари ва кодлаш усуллари, оптик алоқа тизимларининг актив ва пассив элементлари – ёруғлик манбалари (ёруғлик диоди, лазерлар), фотоқабулқилгичлар (фотодиод, p-i-n фотодиоди, кўчкили фотодиод) ва улар асосидаги оптоэлектрон қурилмалар, оптик модулятор ва кучайтиргичлар, оптик коммутаторлар, оптик тола ва кабеллар, оптик тармоқлагич, оптик улагич, оптик фильтрлар,  мультиплексор ва демультиплексорлар, оптик коммутаторлар, оптик аттенюаторлар, оптик изолятор ва циркуляторлар, абонент кириш оптик тармоқлари ва уларда қўлланиладиган технологиялар, уларнинг хусусиятлари, халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий тармоқларда қўлланиладиган рақамли узатиш тизимлари, транспорт тармоғида қўлланиладиган оптик алоқа тизимлари – плезиохрон ва синхрон оптик алоқа тизимлари, тўлқинли зичлаштиришли толали оптик алоқа тизимлари, оптик алоқа тизимларидан техник фойдаланиш, лойиҳалаштириш асослари, ахборотларни узатиш сифати ва хавфсизлигига оид билимларни ўзлаштиришдан, мавжуд бўлган ва келгусидаги технологияларни амалда таҳлил қилиш учун билимини мустаҳкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холатларини ва принципларини, фундаментал тушунчаларини назарий мустаҳкамлашдан иборат. 

Хозирги кунда Интернет тармоғи орқали маълумот алмашинув жараёни шиддат билан ўсиб бормоқда, фойдаланувчилар Интернет тармоғининг турли хизматларидан фойдаланиши уларга бир қанча қулайликларни яратмоқда. Шунинг учун талабаларга Интернет тармоғи ва сервислари ҳақида тўлиқ маълумот бериш ва шу тармоқдан фойдаланиши учун “Интернет тармоқлари ва хизматлари” фани муҳим аҳамиятга эга. Талабаларга Интернет тармоғининг технологиялари, протоколлар, маршрутизация, ахборот хавфсизлиги, компьютер иловалар, хизмат кўрсатиш сифати, Интернет тармоқларнинг асосий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари, қурилиш принциплари, компьютер тармоқларда ишлаш қоидаларини ўргатишдан иборат.