Фаннинг долзарблиги:Ўзбекистон Республикаси Олий таълим стандартларининг талабларига мувофиқ магистратура битирувчилари илмий, илмий-педагогик, тегишли соҳа корхоналарида  амалий фаолият олиб борадилар. Техника ва технологиялар жадал пмвожланаётган бизнинг даврда улар бу йўналишларнинг қайси бирида фаолият олиб бормасинлар инновацион ишланмалар, интеллектуал мулк объектлари – фан, санъат асарлари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, ИМС лар топологиялари, ноу хау лар ва ҳ.к.лар билан,  уларни лицензиялаш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш масалалари билан шуғулланишларига тўғри  келади. Шу муносабат билан магистратура талабалари томонидан бу фанни ўрганиш ва ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Фаннинг мазмуни: “Интеллектуал мулк” тушунчаси,

интеллектуал мулк объектлари ва уларнинг таснифи,

Ўзбекистон Республикасининг  интеллектуал мулк объектлари-ни муҳофазалаш бўйича қонунчилиги, мутлақ ҳуқуқлар, уларни ҳимоялаш бўйича ҳужжатларнинг турлари, ҳимоя муддати, илмий, бадиий ва санъат асарларини ҳуқуқий ҳимоялаш тартиби, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари, ихтиро объектлари, ихтиро учун патент олиш шартлари, интеллектуал мулк объектлари  бўйича лицензия битимлари ва уларнинг турлари, лицензия учун тўловларнинг шакллари, “инновация” тушун-часи, инновациялар таснифи, иновацион лойиҳани шакллан-тириш ва унинг бажарилиш босқичлари, мувофиқлик баҳосига оид тушунчаларнинг моҳияти, миллий сертификатлашти-ришнинг ҳуқуқий асослари, сертификатлаштириш бўйича миллий тизим, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тартиби, сертификатлаштиришдан ўтган маҳсулот устидан инспекция назорати ва сертификаланган маҳсулотни давлат рўйхатига киритиш масалалари фаннинг мазмунини ташкил этади.  

Фаннинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида  ахборот хажмининг ошиб бориши ва турли хизматларнинг юзага келиши, телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган турли сигналларнинг сифат кўрсатгичларини юқори бўлишини, талаб бўйича хизматларни ўз вақтида тақдим этилишини тақазо этади ва бундай мультисервисли  тармоқларда ишлаш учун юқори малакали мутахассислар талаб қилинади. Бу «IMS» фанининг хозирги даврда долзарблигидан ва аҳамияти юқори эканлигини  далолат беради.

Фаннинг мазмуни: IMS тармоқларига ўтиш сабаблари, тармоқнинг тузилиш тамойиллари, қўлланиладиган хизматларнинг турларига боғлиқ ҳолда турли сатхларда қўлланиладиган технологияларни танлай билиш, уларни техникасидан самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, тармоқни ривожланиш истиқболларини ўргатишдан иборат.

Актуальность дисциплины: развитие и существование любога общества немыслимо без эффективной обработки, хранения и передачи информации. Такую задачу выполняют телекоммуникационные сети, являющиеся сложными техническими комплексами, состоящими из многих функциональных компонентов. Надежная работоспособность сетей и систем телекоммуника-ции во времени, позволяют  выполнять заданные функции в установленном объеме на требуемом уровне качества в течение определенного периода ее эксплуатации или в произвольный момент. Т.е. качество и количество переда-ваемой информации во многом зависит от надежности телекоммуникационных сетей. Знание особенностей функционирования телекоммуникационных сетей позволяют использовать методы и способы по обеспечению требуемых качественных показателей поо доставке информации. Поэтому дисциплина “Надежность телекоммуникационных сетей”  позволяющая давать полную информацию по обеспечению надежной работы таких сетей,  имеет большое значение для качетвенной передачи разнородной информации.