Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда оптик алоқа тизимларининг тузилиши, иш принципи,  уларда қўлланиладиган таркибий қурилмалар ва элементлар, шунингдек оптик алоқа тизимларидан техник фойдаланиш, ахборотларни узатиш сифати ва хавфсизлигини таъминлашга оид  билимлар, амалий кўникмалар ва малакаларни шакллантириш, шунингдек уларни ушбу тизимларни лойиҳалаш ва тадқиқ қилиш масалаларини муваффақиятли ҳал этишга тайёрлашдан иборат.

Фаннинг вазифаси - оптик алоқа тизимларининг таснифи, магистрал, минтақавий ва маҳаллий толали оптик алоқа тизимларининг ўзига хос хусусиятлари, ёруғлик сигналини оптик толадан фойдаланган ҳолда узатишда кузатиладиган асосий қонуниятлар, оптик каналларни зичлаштириш усуллари ва кодлаш усуллари, оптик алоқа тизимларининг актив ва пассив элементлари – ёруғлик манбалари (ёруғлик диоди, лазерлар), фотоқабулқилгичлар (фотодиод, p-i-n фотодиоди, кўчкили фотодиод) ва улар асосидаги оптоэлектрон қурилмалар, оптик модулятор ва кучайтиргичлар, оптик коммутаторлар, оптик тола ва кабеллар, оптик тармоқлагич, оптик улагич, оптик фильтрлар,  мультиплексор ва демультиплексорлар, оптик коммутаторлар, оптик аттенюаторлар, оптик изолятор ва циркуляторлар, абонент кириш оптик тармоқлари ва уларда қўлланиладиган технологиялар, уларнинг хусусиятлари, халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий тармоқларда қўлланиладиган рақамли узатиш тизимлари, транспорт тармоғида қўлланиладиган оптик алоқа тизимлари – плезиохрон ва синхрон оптик алоқа тизимлари, тўлқинли зичлаштиришли толали оптик алоқа тизимлари, оптик алоқа тизимларидан техник фойдаланиш, лойиҳалаштириш асослари, ахборотларни узатиш сифати ва хавфсизлигига оид билимларни ўзлаштиришдан, мавжуд бўлган ва келгусидаги технологияларни амалда таҳлил қилиш учун билимини мустаҳкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холатларини ва принципларини, фундаментал тушунчаларини назарий мустаҳкамлашдан иборат. 

Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида  ахборот хажмининг ошиб бориши ва турли хизматларнинг юзага келиши, телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган турли сигналларнинг сифат кўрсатгичларини юқори бўлишини, талаб бўйича хизматларни ўз вақтида тақдим этилишини тақазо этади ва бундай мультисервисли  тармоқларда ишлаш учун юқори малакали мутахассислар талаб қилинади. Бу «Кейинги авлод конвергент тармоқлари» фанининг хозирги даврда долзарблигидан ва аҳамияти юқори эканлигини  далолат беради.

Кейинги  авлод конвергент  тармоқларига ўтиш сабаблари,тармоқнинг тузилиш тамойиллари, қўлланиладиган хизматларнинг турларига боғлиқ ҳолда турли сатхларда қўлланиладиган технологияларни танлай билиш, уларни техникасидан самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, тармоқни ривожланиш истиқболларини ўргатишдан иборат.

Фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларга Интернет тармоғининг  топологиялари, технологиялари, абонент кириш тармоғининг ўрни, шу тармоқда фойдаланилаётган протоколлар, маршрутизация, резервлаш асослари, ахборот хавфсизлиги, тақсимланган компьютер иловалар, хизмат кўрсатиш сифати тўғрисида билим ва кўникмаларни шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси – талабаларга Интернет тармоқларнинг асосий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари, компьютер тармоқларнинг қурилиш принциплари, локал тармоқларнинг базали топологиялари, глобал тармоқларнинг тузилиши ва ташкил қилиниши, компьютер тармоқларда ишлаш қоидаларини   ўргатишдан иборат.

Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар

 

  Интернет тармоқлари ва хизматлари  ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:

- телекоммуникация тармоқларнинг турлари, уларнинг тузилиши, Интернет тармоғининг ўрни, OSI моделнинг вазифаси, тармоқларнинг асосий қурилмалари, абонентларни тармоқга  улаш усуллари, протоколларнинг ўрни ва вазифалари, тармоқларда қўлланиладиган асосий технологиялари, каналлар ва  пакетли коммутациянинг асосий принциплари, бир биридан фарқлари, бошқариш қурилмаларнинг вазифалари ва турларини  билиши керак;

- Интернет тармоғининг  топологиялари, технологиялари, абонент кириш тармоғининг ўрни, тармоқда фойдаланилаётган протоколлар, маршрутизация, резервлаш асослари, ахборот хавфсизлиги, тақсимланган компьютер иловалар, хизмат кўрсатиш сифати, Интернет тармоқларнинг асосий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари, компьютер тармоқларнинг қурилиш принциплари, локал тармоқларнинг базавий топологиялари, глобал тармоқларнинг тузилиши ва ташкил қилиниши кўникмаларига эга бўлиши керак;

-       талаба фойдаланувчиларни Интернет тармоғига улаш усулларини, протоколларни ёзиш ва дастурий таъминотини ўрнатиш ва ишлатиш, хар хил хизматларни тақдим этиш учун қайси протоколлардан фойдаланишини, Интернет тармоғини ва илова протоколларини таҳлил қилиш, глобал Интернет тармоғини назарий қуриш, сигнал протоколларини тушуниш ва ишлатишни билиш, янги фойдаланувчиларни Интернет тармоғига улаш ва уларга янги сервисларни тақдим этиш   малакасига эга бўлиши керак.