Хозирги кунда Интернет тармоғи орқали маълумот алмашинув жараёни шиддат билан ўсиб бормоқда, фойдаланувчилар Интернет тармоғининг турли хизматларидан фойдаланиши уларга бир қанча қулайликларни яратмоқда. Шунинг учун талабаларга Интернет тармоғи ва сервислари ҳақида тўлиқ маълумот бериш ва шу тармоқдан фойдаланиши учун “Интернет тармоқлари ва хизматлари” фани муҳим аҳамиятга эга. Талабаларга Интернет тармоғининг технологиялари, протоколлар, маршрутизация, ахборот хавфсизлиги, компьютер иловалар, хизмат кўрсатиш сифати, Интернет тармоқларнинг асосий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари, қурилиш принциплари, компьютер тармоқларда ишлаш қоидаларини ўргатишдан иборат.