«Ҳаёт фаолият хавфсизлиги ва экология» фани умумкасбий фан бўлиб, у инсоннинг яшаш мухити (ишлаб чиқариш, маиший, шаҳар, табиат) билан хавфсиз мулоқотда бўлиш, фавқулотда вазиятларнинг салбий омилларидан ҳимояланиш масалаларини ўрганади.

Бу фанни ўрганиш орқали мутахассис касбий фаолияти давомида хавфсизлик ва ҳимояланиш чора-тадбирларини тўлиқ ўзлаштиради. Бу талабларга тўлиқ риоя қилиш инсонларнинг иш қобилиятини ва соғликларини тўлиқ сақлаши ва экстремал вазиятдан чиқа олишга ва экологик хавфсиз муҳитни танлаш тайёргарлигини оширади.