Магистрантларга илмий тадқиқот фаолиятининг принциплари, турлари ва йўллари тўғрисидаги таълимот тўғрисида зарур бўлган билим ва кўникмаларни бериш – ушбу фаннинг мақсадидир.

Ўқув фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат: магистрантларга илмий тадқиқот ишларнинг турлари; соҳалар илмий-техник ривожланишининг устувор йўналишлари; диссертация мавзусининг долзарблиги; диссертация ишининг объекти ва предмети, мақсади - вазифалари, махсус изланиш услубларини белгилаш, илмий натижаларни мантиқий қонунлар асосида тахлил этиш, илмий ва амалий ахамиятини бахолаш; олинган илмий натижаларни анализ, тахлил қилиш; жараёнларни моделлаштириш учун зарур бўлган махсус ва умумий тушунчалар, қонун ва қоидалар билан таништиришдир.