Талаблар

 

  1. Ишчи ўқув дастури (намунавий ўқув дастури ва режаси асосида)
  2. Маъруза матнлари (мавзу номи, режаси, таянч иборалар, режа бўйича матн, адабиётлар рўйхати)
  3. Амалий машғулот учун материаллар (маъруза матн кўринишида), топшириқлар ва уларни ўтказиш бўйича тавсиялар
  4. Мустақил таълим мавзулари (ишчи дастури бўйича)
  5. Ассисмент топшириқлари (мавзулар кесимида даражали тестлар, ижодий топшириқлар, кейс ва б.)
  6. Тест топшириқлари (барча аудитория машғулотлари ҳамда мустақил таълим мавзуларини қамраган ҳолда. Тест учун талаблар 1-иловада келтирилган)
  7. Битирув ишлари учун мавзулар
  8. Ҳар бир мавзу бўйича слайдлар ­­(Тақдимот тайёрлашга умумий тавсиялар
    2-иловада келтирилган)
  9.  Глоссарий (маъруза матнида учрайдиган асосий тушунчаларнинг ўзбек ва инглиз тилларидаги шарҳи) (Глоссарий намунаси 3-иловада келтирилган)
  10.  Адабиётлар рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, махсус адабиётлар, хорижий адабиётлар, электрон таълим ресурслари тартибида жойлаштирилсин)
  11.  Мутахассис томонидан берилган тақриз

*Ўқув-услубий мажмуа  модул бўйича тавсия этилган хорижий адабиётлар асосида тайёрланиши лозим.

 

 

 

 

 


1-Илова

ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ МАЗМУНИ ВА ШАКЛИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР

 

1.             Ҳар бир тест топшириғи тегишли модул бўйича ишчи дастури асосида тузилиши шарт.

2.             Тест топшириғи илмий асосланган маълумотлар асосида тузилиши зарур.

3.             Ҳар бир тест топшириғи бирор-бир ягона мақсадни кўзда тутган ҳолда тузилиши лозим.

4.             Тест топшириғининг саволи аниқ, лўнда, қисқа ифодаланган бўлиши, унда зарурий маълумотлар келтирилиши, кераксиз, ортиқча маълумотлар ишлатилмаслиги, шунингдек, савол икки хил тушунилмаслиги керак.

5.             Тест топшириғи саволида тўғри жавобни топишга ёрдам берувчи сўз ва иборалар ишлатилмаслиги лозим.

7.             Тест топшириғининг тўртта жавоби бўлиб, улардан фақат биттаси  мутлақ тўғри бўлиши керак.

8.             Тўғри жавоблар ҳам, нотўғри жавоблар ҳам битта мавзу доирасида бўлиши шарт ва улар шакл жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлиши, тўғри жавоб шаклан ажралиб турмаслиги керак.

9.             Тест топшириғининг муқобил жавоб вариантларини тузишда тўғри жавобни топишга ёрдам берадиган сўз ва иборалар ишлатилмаслиги зарур.

10.         Тест топшириғининг нотўғри жавоблари асосли равишда танланиши керак.

11.         Тест топшириғининг муқобил жавоблари орасида «тўғри жавоб йўқ», «тўғри жавоб А ва В»,  «В ва D» каби  иборалар ишлатилмаслиги лозим.

12.         Тест топшириқларини киритишда орфографик ва пунктуацион хатоликларга йўл қўйилмаслигига эътибор берилиши лозим.

13.         Тест топшириқлари “жадвалда” ёзилиши лозим. Бунда биринчи усун савол номери, иккинчи устун савол матни, кейинги устунлар мос равишда вариантлар (a, b, c, d).

 

 

Тест топшириғи

Тўғри жавоб

Муқобил жавоб

Муқобил жавоб

Муқобил жавоб

 

Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими...

*Рейтинг

Ижодий иш

Эссе

Ассесмент

 

 

 

 

 

2-илова

Тақдимот тайёрлашга умумий тавсиялар

Дизайн

1. Дастур таркибидаги тайёр дизайнлардан бирини танланг ёки уни ўзингиз шундай шакллантирингки, биринчидан у (дизайн) тақдимот мавзусига мос бўлсин, иккинчидан эса, тингловчиларни чалғитмасин.

Сарлавҳа слайди

1.     тақдимот номланиши (мавзуси);

2.     муаллифнинг фамилиями, исми, отасининг исми, лавозими, жорий йил;

3.     Логотип (ҳохловчилар учун).

Иккинчи слайд «Мундарижа (режа)» – кўриб ўтилиши режалаштирилган асосий саволлар рўйхати. Уни гипермурожаат (гиперссылка) кўринишида шакллантирган маъқул (тақдимотнинг интерактивлигини ошириш мақсадида).

Сарлавҳалар

1.     барча сарлавҳаларни бир хил шаклда таҳрирлаш (ранги, шрифт тури, ўлчами, слайддаги координатиалари);

2.     сарлавҳадан сўнг ҳеч қачон нуқта қўймаслик;

3.     сарлавҳада анимациядан фойдаланмаган маъқул.

Матн

1.     матнни энига (икки томондан) тартиблаш слайдга яхши кўриниш беради;

2.     матн ўлчами ва рангини яхши кўринадиган қилиб танлаш керак;

3.     ёзув остига чизишдан фойдаланманг, чунки у гипермурожаатларда ишлатилади;

4.     бир слайдда икки-уч хил рангдан ортиқ ранг ишлатмаслик ва ҳар хил ширфтлардан фойдаланмаслик керак;

5.     сарлавҳа учун 24 дан кичик бўлмаган, асосий матн учун 18 дан кичик бўлмаслиги керак;

6.     слайддан кўп маълумот ўрин олмаслиги керак;

7.     фон ва шрифт ранги бир-бирига мос бўлиб, матн яхши кўриниши керак. Шунинг учун фон учун ёрқин, матн учун ўткир ранглардан фойдаланиш тавсия этилади;

8.     махсус эффектлар тингловчини чалғитмаслиги керак;

9.     рўйхат элементлари бир-биридан нуқта-вергул (;) билан ажратилади. Охирида эса нуқта қўйилади. Масалан Каталоглар:

 биринчи сатҳ;  иккинчи сатҳ;  учинчи сатҳ.

Шунга эътибор берингки, икки нуқтадан сўнг рўйхатнинг барча элементлари кичик ҳарфларда ёзилади!

Агар рўйхат тўғридан-тўғри бошланса, унда унинг биринчи элементи катта, қолганлари кичик ҳарфларда ёзилади. 

10. схемаларда матнни ўртадан тартиблангани маъқул.

11. жадвалларда эса, муаллифнинг қарашларига боғлиқ.

12. матнни рўйхат элементларисиз ёззиш керак (одатда power point рўйхат элементларини ҳосил қилади).

13. матн орасидан асосийларини диққатни тортадиган қилинг (масалан рангини ўзгартириб). Графика

1.     тақтимотда сифатли мавзуга (шу слайддаги матнга) мос расмдан фойдаланинг.

2.     расторли графикадан (jpg форматдаги) расмлар яхшироқ

3.     расмни олдин график таҳрирловчи дастурларда қайта ишлаб, унинг ҳажмини қисқартинган маъқул. Шунда тақдимотни ҳар қандай копмьютерда ҳам осон кўриш мумкин. Агар бунинг имкони бўлмаса, power point дастурининг «Настройка изображения» ускуналар панелидан фойдаланиш мумкин.

3 

Анимация

1. Анимациядан фақатгина у керак бўлганда фойдаланинг. Ортиқча анимация фақат чалғитади холос.

Видео- ва овозли файллардан фойдаланинг

2. Агар тақдимотда фидео ёки аудио файллар мавжуд бўлса унинг интерактивлиги ошади. Мавзуга доир мультимедиа файлларни яратиш (бу бироз қийинроқ) ёки тайёрларини интернет тармоғидан излаб топиш мумкин. Лекин бундай ҳолларда муаллифлик ҳуқуқларини ҳисобга олиш керак.

             


3-Илова

Термин

Ўзбек тилидаги шарҳи

Инглиз тилидаги шарҳи

Виртуаль университет

Университет ва коллежларнинг бирлашмаси (АҚШ),  интеграциялашган  ўқув режалари асосида бир вақтнинг ўзида бир неча ўқув юртларида таҳсил олиш имкониятини берувчи таълим муассасалари

A consortium of universities and colleges (United States), providing an opportunity for the student to study in several educational institutions on the basis of distributed (combined) curriculum

Ҳамкорликда ўқитиш

  Машғулотлар жараёнида  талабалар билан ахборот, шахсий ва касбий тажрибаларни алмашиш асосидаги гуруҳий ўқитиш шакли

Information sharing, personal and professional experiences among the students in the process of group face-to-face classes


Последнее изменение: Wednesday, 20 April 2016, 20:23